Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг қанчаси оғир аҳволда?
Жамият
−
28 Апрель 2020
10984Ўзбекистонда коронавирус юқтирган беморларнинг 10 нафари оғир аҳволда ва 2 нафари ўта оғир аҳволда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 1924 бемор рўйхатга олинган. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 106 беморнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.
Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 67 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 130 бемордан 26 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 5 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти”, деди Нурмат Отабеков.
Куни кеча коронавирусни аниқлаш учун 10 мингга яқин лаборатория текширувлари амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 892 нафари соғайди, беморларнинг 8 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь