Ўзбекистонда соғайганлар 900 нафарга яқинлашди
Жамият
−
27 Апрель 2020
8987Тошкент шаҳрида 12 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тўлиқ соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди“ дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соғайган беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан. 1 нафари Бухоро вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатган.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 103 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 892 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача коронавирус инфекцияси юқтирганлар 1887 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг беморларнинг 8 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси