Ўзбекистонда НАТО машғулотлари очилди
Жамият
−
16 Апрель
13276Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти – НАТО мутахассислари Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази курсантлари учун тренинглар ўтказмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, НАТО мутахассисларидан иборат республика делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолиятини, жумладан, ўқув жиҳозлари ва ўқув хоналарида яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирган.
“Шундан сўнг марказда таҳсил олаётган курсантлар учун НАТОга аъзо мамлакатларда сержантлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича қатор мавзуларда тренинглар ташкил этилди ва бу борадаги қўшма машғулотлар 20 апрелга қадар давом этади”, дейилади хабарда дейди.
Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, марказда меҳмонлар билан танишув суҳбати ва масъул шахслар иштирокида брифинг бўлиб ўтган. Унда марказ шахсий таркиби ва курсантларга НАТО ҳарбий ҳамкорлиги тўғрисида тегишли маълумотлар берилган. Шундан сўнг Марказда таҳсил олаётган курсантлар учун НАТОга аъзо давлатларда сержантларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича бир қатор мавзуларда машғулотлар ташкил этилган ҳамда мавзу бўйича ўзаро фикрлар алмашилган.
Маълумот учун, 1994 йил 13 июлда Ўзбекистон “Тинчлик йўлида шериклик” дастурининг доиравий ҳужжатини имзолади ва унинг асосида альянс билан бир қанча йўналишларда, жумладан, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, терроризм,оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши ва бошқа халқаро таҳдидларга қарши курашиш соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантира бошлади.