Ўзбекистонда мактаблар 14 сентябрдан очилиши мумкин
Жамият
−
25 Август 2020
17493Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактаблари сентябрь ойининг ўрталарида очилиши мумкин. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида Халқ таълими тизимига доир ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.
Видеоселекторда қуйидаги топшириқлар берилган:
• 7 сентябрдан яшил ҳудудларда тажриба тариқасида мактаблар очилади;
• 14 сентябрдан барча ҳудудлардаги мактаблар очилади.
Мактаблар очилгач, ўқувчилар “Синф режими” тартибида ўқишади. Яъни хонама-хона кўчиб юрмайди.
Барча ҳудудий вилоят ҳокимликлари томонидан 10 сентябрга қадар барча мактаблар антисептик ва бошқа керакли воситалар билан таъминланади Кўчма қўл ювиш жойлари ҳам ташкил этилади.
Барча ўқитувчилар коронавирусга тест топширади, кейинроқ вирусга қарши вакцина қилинади.
Барча мактабларда изоляция хоналари ташкил қилинади. Мактабларнинг биронтасида буржуйка печкалар қолмайди. Ётоқда қоладиган ўқувчилар (ИДУМИ) озиқ овқатлари албатта СЭС назорати остида бўлади.
Маълумот ўрнида, ушбу маълумотлар Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳозирча расман тасдиқланмаган. Вазирлик мактабларни очиш бўйича ота-оналар фикрини ўрганиб қарор қилишини маълум қилди.
LiveБарчаси