Ўзбекистонда кўпроқ қайси ёшдагилар коронавирусга чалинаётгани маълум бўлди

Саломатлик

image

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайси ёш оралиғида учраётганига аниқлик киритди. Қайд этилишича, коронавирусга чалинган беморларнинг аксарияти 30-50 ёш атрофидаги фуқаролардир.

Бугун, 6 сентябрь ҳолатига кўра, COVID-19 инфекцияси қайд этилганлар 43 476 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 17 751 нафари аёллар, 25 725 нафари эркаклардир. Бугунгача беморларнинг 40 880 нафари ёки 94 фоизи соғайган.

Коронавирус инфекцияси аниқланганларнинг ёш кўрсаткичлари қуйидагича: 

•    12 173 нафари (28 фоиз) 30-39 ёш;
•    10 304 нафари (23,7 фоиз) 20-29 ёш;
•    7 521 нафари (17,3 фоиз) 40-49 ёш; 
•    5 347 нафари(12,3 фоиз) 50-59 ёш;
•    2 652 нафари (6,1 фоиз) 10-19 ёш;
•    2 565 нафари (5,9 фоиз) 60-69 ёш;
•    1 956 нафари (4,5 фоиз) 0-9 ёш;
•    739 нафари (1,7 фоиз) 70-79 ёш; 
•    219 нафари (0,5 фоиз) 80 ва ундан катта ёш оралиғига тўғри келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ф.Шариповнинг маълум қилишича, 6 сентябрь ҳолатига ҳозирда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар учун тайёрланган шифо ўринларида 2 251 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 198 нафари ўта оғир, 366 нафари оғир ҳолатда. Ўта оғир ва оғир ҳолатдаги 564 нафар беморлардан 110 нафари сунъий нафас олиш аппаратида, 222 нафари ноинвазив сунъий нафас аппаратида SIPAP режимида ҳамда 175 нафари махсус мослама ёрдамида бурун орқали кислород олмоқда.

Ўта оғир ва оғир аҳволдаги 564 нафар беморнинг 353 нафари Зангиота комплексига, 56 нафари Тошкент шаҳрига, 38 нафари Самарқанд вилоятига, 31 нафари Сирдарё вилоятларига, 21 нафари Қашқадарё, 17 нафари Сурхондарё, 6 нафардан Бухоро, ва Жиззах, 3 нафардан Наманган ва Хоразм ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келмоқда.

ССВ берган маълумотларга кўра, мамлакатда касалланиш ва ўлим ҳолатлари, асосан, юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ва ортиқча вазн, тамаки, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, шунингдек, камҳаракат инсонларда кўпроқ учраган.

Оғир ҳолатдаги барча беморларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассислари, РШТЁИМ мутахассисларитомонидан видеоконсультациялар кўринишида амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, Россия, Туркия давлатларидан ташриф буюрган мутахассислар ҳудудларда оғир беморларни маҳаллий мутахассислар билан кўриб, тавсиялар беришмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг