Ўзбекистонда кунлик 5600 сўм даромадга эга шахс камбағал ҳисобланмайди (ми?)
Жамият
−
05 Ноябрь 2020
19799Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов кунлик 5600 сўм даромадга эга шахс камбағал ҳисобланмаслиги ҳақидаги фикрига ойдинлик киритди.
"Камбағалликни ўлчаш деганда камбағилликни тарифига қараб ўлчови ҳам ўзгаради. Қандай тариф бўлса ўлчови ўзгаради. Айтайлик камбағаллик 5 фоиз бўладиган бўлса, бошқа тарифга нисбатан камбағаллик 10 фоиз бўлиши мумкин. Бу қайсидир мамлакатнинг иқтисодий ҳолатидан, ижтимоий-иқтисодий одатидан келиб чиқиб ҳар хил ўлчовлар бўлади”, деди у.
Обид Ҳакимовнинг маълум қилишича, камбағаллик ўлчови икки турга бўлинади. Биринчиси глобал камбағаллик ўлчовлари, иккинчиси миллий камбағаллик ўлчовлари.
“Глобал камбағаллик ўлчовларини ўз мандатига кўра Жаҳон банки белгилайди. Жаҳон банки паст-ўрта даромадли мамлакатлар даромади ўсишидан келиб чиққан ҳолда глобал камбағаллик чегарасини 3,2 АҚШ доллари миқдорида белгилаган. Агар мамлакат юқори-ўрта даромадли мамлакатлар қаторига кирадиган бўлса, бу мамлакатлар учун 5,5 АҚШ долларида камбағаллик чегараси белгиланган", деди Обид Ҳакимов.
Унинг таъкидлашича, мақсад миллий камбағаллик чегарасини ишлаб чиқиш.
“5600 сўм камбағалликни ўлчаш бўйича битта ўлчов сифатида айтилди. Бу ўрта паст даромадли мамлакатларнинг ҳолатидан келиб чиққан кўрсаткич эди”, деди у.
LiveБарчаси