Ўзбекистонда камбағаллик 11 фоизга пасайди

Жамият

image

Ўзбекистонда 3,5 миллион одамни даромадли қилиш ҳисобига 2023 йил якуни билан камбағалликни 11 фоизга пасайтиришга эришилди. Бу ҳақда бугун, 11 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Билдирилишича, тўрт йил аввал бу борадаги ишлар бошланганида 7,5 миллион ёки 23 фоиз аҳолининг даромади камбағаллик чегарасига етмас эди. Шу даврда аҳоли 3,7 миллионга кўпайган, камбағаллик чегараси ҳам тегишли равишда 1,5 карра оширилган.

Қайд этилишича, ижтимоий ҳимоя қамрови 4,5 карра оширилиб (466 минг оиладан 2,2 миллионга), ўтган йили бу мақсадларга 12,3 триллион сўм ажратилган. Пенсия ва нафақалар миқдори ҳам 1,5 баравар кўпайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойидан Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун фойдаланиладиган минимал истеъмол харажатлари миқдори оширилиб, бир ойда киши бошига 648 минг сўм этиб белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон камбағаллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг