Қозоғистонда камбағаллик даражаси 12 йиллик рекордни янгилади
Олам
−
14 Декабрь 2023
8374Қозоғистонда 2023 йилнинг июль-сентябрь ойларида даромади яшаш даражасидан паст бўлган фуқаролар сони апрель-июнь ойларига нисбатан 9 фоизга ўсиб, уларнинг сони 1,1 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Биринчи кредит бюроси таҳлилий маркази расмий статистик маълумотларга таяниб хабар берди.
“Бу камида 2011 йилнинг биринчи чорагидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Аввалги даврлар билан таққослаш ҳисоблаш методологиясидаги ўзгаришлар туфайли мураккаблашди”, дейди таҳлилчилар.
Жорий йилнинг учинчи чорагида яшаш нархи 51 710 тенгени (тахминан 1 млн 409 минг сўм) ташкил қилган.
Қозоғистонликларнинг 5,6 фоизи бир ой давомида бундан кам пул билан яшашга мажбур бўлган, уч ой ичида бу кўрсаткич 0,5 фоизга ошган.
Камбағал аҳоли улуши бўйича Туркистон (9,6 фоиз) ва Еттисув (9,3 фоиз) вилоятлари юқори ўринда туради. Агар Туркистон ўлкасида бу кўрсаткич бироз пасайган бўлса, Еттисув вилоятида эса 1,6 фоизга ўсди – бу мамлакатдаги антирекорд.
Камбағал аҳолининг энг паст улуши Остонага (2,7 фоиз) тўғри келади. Қарағанда вилоятида уч ой ичида кам таъминланганлар улуши энг тез суръатлар билан камайди – 0,4 фоизга.
LiveБарчаси