Андижонда 400 минг аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш керак – Мирзиёев

Жамият

image

Андижонда ишсизлик 9,1 фоиздан 7 фоизга тушди. Бу ҳақда Хонобод туманида Президент раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.

Қўшимча қилинишича,  Андижон аҳолисининг тадбиркорликдан олаётган даромади 1,5 бараварга ошган. Бироқ Мирзиёев бу кўрсаткичлар ҳали етарли эмаслиги, яна 400 минг аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш зарурлигини таъкидлаган.

Янги рейтинг бўйича Андижондаги бор-йўғи 461 нафар тадбиркор юқори баҳолангани, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш сустлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, мутасаддиларга 335 минг аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик лойиҳаларига 8 триллион сўм кредит бериш, аҳолини кичик бизнесга кенг жалб қилиш орқали Хўжаобод, Шаҳрихон, Булоқбоши туманларида камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш намунасини яратиш топширилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент пора билан ушланган Когон прокурори бўйича баъзи тафсилотларни очиқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Мирзиёев ишсизлик камбағаллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made