Ўзбекистонда коронавирусни мутлақо янги усулда даволаш бошланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасида коронавирус билан касалланган беморлар энди мутлақо янги усул билан даволанади. Бу ҳақда бугун, 10 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Ўзбекистон шифокорлари тез кунларда COVID-19 инфекцияси оғир кечаётган беморларни даволашда мутлақо янги ва самарали усулни қўллашни бошлашади" дейилади вазирлик хабарида.

Маълум қилинишича, энди коронавирусга чалинган беморларни ушбу касалликдан тузалган беморларнинг қон зардоби орқали даволаш йўлга қўйилади. Вазирликнинг таъкидлашича, ушбу усул беморларда касалликни енгил ва тез ўтишига ёрдам беради.

"Соғайган фуқароларимизнинг қон зардоби касалликни бошидан кечираётган беморларимиз учун ниҳоятда бебаҳо бўлиб, уларнинг ушбу хасталикни енгил ўтказиши ва тезроқ тузалишлари учун замин бўлиб хизмат қилиши мумкин. Амалиётнинг илмий асосига келадиган бўлсак, COVID-19 инфекциясига чалинган беморлар қон зардобида вирусга қарши иммун таначалар пайдо бўлиб, улар вируснинг ўлимига олиб келади." дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 42 нафари даволанган, 3 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1082

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг