Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 1 млндан ошди
Жамият
−
18 Июль 2021
2908Кеча, 17 июлда Ўзбекистон бўйлаб 124 179 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 007 993 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 98 702 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 14 518 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 10 959 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 645 153 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 3 544 032 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 1 534 789 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 566 332 нафарни ташкил қилди.
17 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (23 802 доза),
- Наманган вилояти (16 315 доза),
- Самарқанд вилояти (11 940 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 730 720 доза,
- Наманган вилоятида 727 124 доза,
- Андижон вилоятида 629 418 дозани ташкил қилмоқда.