Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 1 млндан ошди

Жамият

image

Кеча, 17 июлда Ўзбекистон бўйлаб 124 179 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 007 993 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 98 702 нафарни, 
  • 2-босқич эмланганлар 14 518 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 10 959 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 645 153 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 3 544 032 нафарни, 
  • 2-босқичда эмланганлар 1 534 789 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 566 332  нафарни ташкил қилди. 

17 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (23 802 доза),
  • Наманган вилояти (16 315 доза),
  • Самарқанд вилояти (11 940  доза) банд қилди. 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 730 720 доза, 
  • Наманган вилоятида 727 124 доза, 
  • Андижон вилоятида 629 418  дозани ташкил қилмоқда.

Мақола муаллифи

Теглар

вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг