Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони маълум қилинди

Жамият 9199
image

Кеча, 29 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар 830 нафарга етди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистонликлар Хитойнинг Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компаниясида ишлаб чиқарилган ZF 2001 вакцинасининг III босқич синови доирасида эмланяпти.

29 декабрь куни вакцина синовлари давридаги вакцина олган фуқароларнинг сони энг кўп қайд этилиб, 191 нафар кўнгиллини ташкил этган.

Маълумот учун, синовда 18 ёшдан катта, сурункали касалликларга чалинмаган, 5000 та кўнгилли иштирокчиларни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда кўнгиллилар рўйхатини шакллантириш билан бир қаторда танлаб олинган кўнгиллиларга 1-доза вакцина билан эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Кўнгиллилар синов жараёнида жами уч доза вакцина билан эмланиши кўзда тутилган.

Ушбу синов 14 ой давом этади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 349
Рейтинг: 3
t
×