Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 24 мингдан ошди

Жамият 6447
image

Бугун, 31 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236 нафарга ошиб, 24 009 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Тошкент шаҳрида, 85 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 467 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Қашқадарё вилоятида 32 нафар, Хоразм вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 784 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 14 464 (+784) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 404 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 165
Рейтинг: 3
t
×