Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 47 нафарга кўпайди

Жамият

image

2020 йил 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1349 нафарни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, кеча, 15 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 137 нафарга кўпайиб, 1302 нафарга етганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 107 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг