Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 58 мингдан ошди
Жамият
−
03 Октябрь 2020
11869Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистонда 462 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақад Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 477 нафарга етди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Жиззах, Фарғона, Навоий, Хоразм ҳамда Қашқадарё вилоятларида 398 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 58 238 нафар бемордан 54 854 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 907 нафар бемордан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси