Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 40 мингга яқинлашди

Жамият

image

Бугун, 26 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 126 нафарга ортиб, 39 790 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатлари:

•    105 нафари Тошкент шаҳрида;
•    8 нафари Самарқанд вилоятида;
•    6 нафари Сурхондарё вилоятида;
•    5 нафари Наманган вилоятида;
•    2 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.И. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 73 ёшли Д.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
 
Айни пайтда Ўзбекистонда 35 983 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатда 3 518 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг