Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 28 нафарга кўпайди
Жамият
−
14 Июнь 2020
99362020 йил 14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 нафарга ошиб, жами 4994 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган), 9 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 2 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1101 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси