Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 17 мингга яқинлашди

Жамият

image

Бугун, 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 214 нафарга ошиб, 16 966 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатлар:

34 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;

76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;

32 нафари Андижон вилоятида;

26 нафари Наманган вилоятида;

21 нафари Сирдарё вилоятида;

11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;

9 нафари Жиззах вилоятида;

5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 9 279 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 7 599 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made