Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 12 мингдан ошди
Жамият
−
11 Июль 2020
8047Бугун, 10 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 170 нафарга ошиб, 12027 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
• 24 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
• 24 нафари Наманган вилоятида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида);
• 16 нафар Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида);
• 6 нафари Жиззах вилоятида;
• 1 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 166 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар, Навоий вилоятида 11 нафар, Хоразм ва Бухоро вилоятларида 6 нафардан, жами 243 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб юртимизда 7530 (+243) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (62 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 4443 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси