Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 670 нафарга етди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 670 нафарга етди. Кеча, 16 май куни яна 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 16 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 223 кишига ортиб, 96 893 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 6 нафари Андижон вилоятида;
  • 3 нафари Бухоро вилоятида;
  • 2 нафари Жиззах вилоятида;
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 2 нафари Навоий вилоятида;
  • 8 нафари Наманган вилоятида;
  • 23 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 5 нафари Фарғона вилоятида;
  • 2 нафари Хоразм вилоятида;
  • 42 нафари Тошкент вилоятида;
  • 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар;
  • Наманган вилоятида 5 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 51 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар;
  • Фарғона вилоятида 8 нафар;
  • Тошкент вилоятида 23 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92303 (+192) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 670 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3920 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг