Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ёшармоқда. Навбатдаги қурбон 22 ёшда
Жамият
−
29 Июль 2020
60194Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ёшармоқда. Мамлакатда илк бор 22 яшар бемор вафот этди. Бунгача бўлган ўлим ҳолатларининг асосий қисмини 30 ёшдан юқоридагилар ташкил этаётган эди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 22 ёшли аёл 15–18 июль кунлари Тошкент шаҳар 9-сон туғруқ комплекси реанимация бўлимида “2-ҳомиладорлик, 2-туғруқ, ўткир камсувлик, икки томонлама пневмония” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.
18 июль куни беморда COVID-19 тасдиқлангач, Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Ушбу шифохонада унга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси кўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг урғулашича, шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
LiveБарчаси