Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш бўйича кунлик рекорд янгиланди

Local

image

Бугун, 31 июль куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 784 нафари соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Жумладан, беморларнинг 467 нафари Тошкент шаҳрида, 184 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Андижон вилоятида, 32 нафари Қашқадарё вилоятида, 22 нафари Хоразм вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 30 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 743 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 14 464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил қилмоқда.


Rate Count

751

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic