Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3000 нафардан ошди
Жамият
−
03 Июнь 2020
6051Бугун, 3 июнь куни Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар соғайди ва Республика бўйича шифо топганларнинг умумий сони 3014 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 29 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғуруқ мажмуасидан 5 нафар, жами 43 нафар бемор соғайган ва реабилитацияга кузатилган.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан соғайганларнинг:
- 6 нафари Наманган вилоятидан;
- 5 нафари Тошкент шаҳридан;
- 3 нафари Самарқанд вилоятидан;
- Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 4 нафардан, Фарғона, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан.
Маълум қилинишича, беморларнинг 25 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг:
- 4 нафари Хоразм вилоятидан;
- 3 нафари Самарқанд вилоятидан;
- Қорақалпоғистон Рспубликаси ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан.
Беморларнинг 4 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.
3-сонли туғуруқ мажмуасида шифо топганларнинг 4 нафари Самарқанд вилоятидан бўлиб, она ва бола (ҳомиладор она 25 ёшда ва боласи 4 ёшда) ҳамда 2 нафар ҳомиладор аёл. Қолган 1 нафари (27 ёшли аёл) эса Хоразм вилоятидан.
Тошкент шаҳрида бугунга қадар 1127 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг умумий сони 1170 нафарга етди.
Бундан ташқари, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирусга чалинган 10 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, уларнинг 4 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда.
LiveБарчаси