Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 44 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 13 сентябрь куни Ўзбекистонда 573 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида жами 491 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 423 нафар бемордан 44 002 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 029 нафар бемордан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг