Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 3 500 нафардан ошди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 15 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 29 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри ва вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятидан 1 нафардан бўлса, 3 нафари Фарғона ва Наманган вилоятидан, 2 нафардан Самарқанд ва Андижон вилоятларидан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 6 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда,кичиги эса 28 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент вилоятидан, 6 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан эса 1 нафардан.

Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 28 ёшли 1 нафар пойтахтлик аёл шифо топиб, Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1572 нафар ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 3504 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг