Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар 3 113 нафарга етди
Жамият
−
28 Август 2020
6741Бугун, 28 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 166 нафарга ошиб, 40 613 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 115 нафари Тошкент шаҳрида;
• 40 нафари Тошкент вилоятида;
• 11 нафари Наманган вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 63 ёшли М.К. (эркак) ҳамда 59 ёшли М.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 37 200 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 279 нафари оғир, 133 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси