Ўзбекистонда коронавирусдан асосан кимлар ўляпти?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонга коронавирус кириб келганига 10 кундан кейин 6 ой тўлади. Бу вақт оралиғида ушбу вирусдан 345 киши қурбон бўлди. Бу расмий рақам, холос. Айни вақтда касалланганларнинг умумий сони 43 476 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 40 880 нафари соғайган. 

Хўш, Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолати асосан кимларни таъқиб этмоқда? Ушбу вирусдан вафот этаётганларнинг ўртача ёши қандай? Соғлиқни сақлаш вазирлиги илк бор ушбу маълумотларни очиқлади.  

ССВга кўра, мамлакатда коронавирус қайд этилган беморларда ўлим кўрсаткичларининг аксариятига сурункали ва ҳамроҳ касалликларнинг мавжудлиги ҳам сабаб бўлмоқда.

6 сентябрь ҳолатига кўра, COVID-19 инфекциясидан вафот этганлар 345 нафар етган. Уларнинг 132 нафарини аёллар, 213 нафарини эркаклар ташкил этган. Ўлимнинг ёш тоифасига кўра, 6 нафар бемор 30 ёшгача, 26 нафар 30-40 ёш оралиғида, 45 нафар 40-50 ёш оралиғида, 99 нафар 50-60 ёш оралиғида, 106 нафар 60-70 ёш, 63 нафар 70 ёшдан катта беморлар ташкил этган.

Ўлим сабабига кўра, вафот этганларнинг 264 (81,4 фоиз) нафарида ўткир юрак қон-томир, нафас етишмовчилиги, 10 нафарида (17,0 фоиз) ўткир респиратор дистресс синдром, 8 нафарида (2,4 фоиз) тромбоэмболия, 4 нафарида (1,2 фоиз) ўткир миокард инфаркти ва бошқалар қайд этилган.

COVID-19 инфекциясидан вафот этган беморларда касалликнинг кечиши таҳлил қилинганда, аксарият беморларда гиперкоагуляция – организмдаги барча томирларда қоннинг қуюлиб кетиши кузатилиб, унинг асорати бемор аъзоларида тромбоз, инфаркт, инсульт каби асоратларга олиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

2033

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг