Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 44 мингдан ошди

Жамият 5045
image

Бугун, 8 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44107 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•  111 нафари Тошкент шаҳрида; 
•  9 нафари Бухоро вилоятида; 
•  6 нафари Наманган вилоятида; 
•  5 нафари Тошкент вилоятида; 
•  1 нафари Сурхондарё вилоятида  аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 72 ёшли И.К. (эркак) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 56 ёшли Р.Е. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 41594 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2157 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 161
Рейтинг: 3.1
t
×