Ўзбекистонда хомашё импортига божлар тўлиқ қайта кўриб чиқилади
Жамият
−
13 Февраль 1603 2 дақиқа
Ўзбекистонда маҳаллий корхоналар учун хомашё импортига божларни тўлиқ қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ўз раислигида ўтаётган тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда мутасаддиларга топшириқ берди.
Қайд этилишича, электротехника корхоналари ўтган йили 27 миллиард сўмлик имтиёздан фойдаланиб, экспортни 83 миллион долларга, бюджетга тушумни 46 миллиард сўмга оширган. Улар Ўзбекистонда бўлмаган алюмин катанкани импорт божи бўйича имтиёз муддатини узайтиришни сўраган.
Худди шундай заргарлик саноати учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга, металлургия саноати учун юқори ҳароратга чидамли бўёқларга, озиқ-овқат корхоналари фойдаланадиган цитрус концентратларига ҳам бож белгиланган. Йиғилишда мутасаддиларга маҳаллий корхоналар учун хомашё импортига божларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилган.
Гилам ишлаб чиқарувчиларга кафолатли хомашё базаси яратилгани учун уч йилда соҳада экспорт 2 карра ошган. Ёки мебельчилар учун ёғоч олиб келишга енгиллик қилиб берилгани ҳисобига бу тармоқда ҳам икки йилда ишлаб чиқариш 1,4 баробар кўпайган.
Мебельчилар полимер, эшик-ромчилар алюмин хомашёсини, маиший кимё корхоналари пигмент ва ароматизатор, умуман, ишлаб чиқарувчилар маҳсулотини қадоқлаш учун қоғоз ва картон захирасини яратиш масаласини кўтарган.
Ташқи бозорда хомашё арзон пайтда захира қилиш учун имтиёзли ресурс бўлса, ташиш харажатининг бир қисми қопланса, бундай тармоқлар ҳам иқтисодий ўсишга катта туртки беради.
Давлат раҳбари кичик корхоналарнинг хомашёга эҳтиёжини аниқлаб, қайси давлатдан, қанча миқдорда ва қандай нархда олиб келиши, транспорт харажатини ҳисоб-китоб қилиб, хомашё захирасини шакллантириш вазифасини қўйган.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль