Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди иш бошлайди

Жамият

image
Биз ЖСТга тезроқ аъзо бўлишдан манфаатдормиз – Мирзиёев north_east

Биз ЖСТга тезроқ аъзо бўлишдан манфаатдормиз – Мирзиёев

Ўзбекистонда халқаро экспертлар кўмагида тарихда илк бор Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни Халқаро конгресс марказида ўтказилган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Билдирилишича, инвесторлар ҳуқуқларини суд орқали кафолатли ҳимоя қилиш борасида катта қадамлар қўйилмоқда.

Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади.

"Жорий йилда ҳам тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотларимиз давом эттирилади. Жумладан, халқаро экспертлар кўмагида тарихимизда илк бор Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади", деди давлатимиз раҳбари.

Давлат раҳбари сўзини давом эттирар экан, ижро ҳокимияти тизимида бюрократияни камайтириш, коррупцияни йўқ қилиш, ихчам, самарали бошқарувни жорий қилиш мақсадида дадил маъмурий ислоҳот бошланганини қайд этди.

Шунингдек, давлатнинг бизнесни тартибга солишга қаратилган 500 та функцияси бекор қилинди. Яна 70 та функцияси хусусий секторга давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосида ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар 132 та лицензия ва рухсат беришга оид ҳужжатлар бекор қилинди, 33 таси бўйича хабардор қилиш тартиби киритилди.

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигида лойиҳа ташаббусидан бошлаб, то уни ишга туширишгача бўлган барча жараёнларда инвесторларга “ягона дарча” орқали кўмаклашиш йўлга қўйилди.

Инвесторлар масалаларини тезкор ҳал этиш, уларнинг давлат раҳбари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши иш бошлади.

“Мен хорижий компаниялар ва тадбиркорлар билан кўпроқ мулоқот қилишга интиламан. Сизларнинг ғоя, таклиф ва ташаббусларингиз менга куч-ғайрат беради, янги ислоҳотларга ундайди. Шу боис, янги-янги инвесторлар билан тез-тез учрашувлар ўтказишга, сизларнинг юртимиздаги ютуқларингизни шахсан кафолатлашга тайёрман”, деди Президент.

Таъкидланишича, мамлакат қонунларида халқаро арбитраж судлари қарорларини мажбурий ижрога қаратиш механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг