Ўзбекистонда қидирувда бўлган икки фуқаро Россияда қўлга олинди
3-саҳифа
−
22 Июнь
6113Россия полицияси халқаро қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақа бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Россия полицияси Ростов барларида ҳарбий хизмат учун рўйхатдан ўтмаган собиқ муҳожирларга нисбатан рейд ўтказган. Натижада Ўзбекистонда жиноят содир этиб, кейин Россияга қочиб кетган икки шахс қўлга олинган.
Бошқарманинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари россиялик ҳамкасбларига ўз миннатдорлигини билдирган.
“Хорижий ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар нафақат фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, балки икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва бўйича Бош тергов бошқармаси Москва шимоли-ғарбида аёлни зўрлаш бўйича икки ўзбекистонликка нисбатан жиноий иш қўзғатди. Гап шундаки, 20 июнга ўтар кечаси Москвадаги Стратонавтов кўчасидаги уйлардан бирининг ёнида икки эркак зўравонлик қўллаган ҳолда, аввал номаълум бўлган аёлга ҳужум қилган ва уни зўрлаган.
LiveБарчаси