Москвада икки ўзбекистонлик бир аёлни зўрлади
3-саҳифа
−
22 Июнь
15089Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва бўйича Бош тергов бошқармаси Москва шимоли-ғарбида аёлни зўрлаш бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда бошқармага таяниб ТАСС хабар берди.
“Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми “а” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, 20 июнга ўтар кечаси Москвадаги Стратонавтов кўчасидаги уйлардан бирининг ёнида икки эркак зўравонлик қўллаган ҳолда, аввал номаълум бўлган аёлга ҳужум қилган ва уни зўрлаган.
“Ҳозирда икки нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган”, дейилади пойтахт Тергов бошқармаси хабарида.
Суриштирув жараёнида судланувчилар ўз айбига иқрор бўлган ва кўрсатувларни жойида текшириш чоғида ўз кўрсатмаларини тасдиқлаган.
Жиноят иши юзасидан суд-тиббий ва суд-психиатрия экспертизалари тайинланган. Жиноий тергов доирасида судланувчиларнинг амалдаги миграция қонунчилигига мувофиқлиги текширилади.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Москва шаҳридаги пляжларнинг бирида ўзбекистонлик эркак икки нафар вояга етмаган қизга тегажоғлик қилганликда айбланиб, қўлга олинганди. Воқеа жорий йилнинг 16 июнь куни Заозерной кўчасидаги “Белое озеро” пляжида содир бўлган. Гап шундаки, 14 ёшли қиз 15 ёшли дугонаси билан сувда чўмилаётган пайтда улардан бири сувда кимдир оёқларига қўл теккизаётганини сезган.
Мазкур ҳолатдан хабар топган қизнинг онаси пляж қутқарувчисига мурожаат қилиб, полицияни чақиришни сўраган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 23 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь