Ўзбекистонда қанча тиббиёт ходими бор?

Жамият

image

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика бўйича жами шифокорлар сони 91,9 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Шундан аёл шифокорлар сони 44,3 минг нафар (жами шифокорларга нисбатан 47,7 фоиз)ни ташкил қилган.

Ҳар 10 000 аҳолига нисбатан шифокорлар сони 27,1 нафарга тенг бўлгани айтилмоқда.

Ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари сони 365,6 минг нафарни ташкил этиб, шундан 333,4 минг нафари аёллар (жами ўрта тиббиёт ходимларига нисбатан 91,2 фоиз).

Ҳар 10 000 аҳолига нисбатан ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари сони 107,8 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

тиббиёт ходими сатитистика

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг