Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга қарши эмлангани айтилди
Жамият
−
27 Январь 2021
6293Ўзбекистонда ҳозиргача 4617 дан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда маълум қилди.
Таъкидланишича, коронавирусга қарши эмлаш жараёнини режалаштириш ва тиббиёт ходимларини “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича вакцинаторлар рўйхати шакллантирилган. 2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш тренинг ва семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.
“Хитойнинг "Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинасини хавфсизлиги ва COVID-19 инфекциясини олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 5000 нафар кўнгиллилар орасида иммунизация тадбирларини ўтказилиши учун вакцина олиб келинган. Республикага 8 нафар хитойлик мутахассис келган, бугунги кунда Инновацияни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда 3-фаза клиник босқичи ўтказилмоқда”, дейди Қурбонов.
Маълум қилинишича, кўнгиллиларни тиббий кўрикдан ва скрингдан ўтказиш ишлари 2020 йилнинг 12 декабридан бошланган бўлиб, 2021 йил 27 январига қадар 9583 нафар кўнгилли тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилган. Шу вақт мобайнида жами 4617 нафар кўнгиллида вакцинациянинг 3-клиник синов босқичлари амалга оширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь