Ўзбекистонда қанча одам интернетдан фойдаланиши айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 26,7 миллионтага етди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Келтирилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,3 фоизга ошган.

Ҳудудлар орасида интернет тармоғига уланган энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 5,4 миллион, энг кам абонентлар сони эса Сирдарё вилоятида - 0,7 миллионтани ташкил қилган.

Эсатиб ўтамиз, 2023 йилда Ўзбекистон кенг полосали (симли) интернет тезлиги рейтингида 24 поғона юқорилаб 131-ўринни эгаллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон интернет абонентлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг