Ўзбекистон симли интернет тезлиги рейтингида юқорилади
Бу қизиқ
−
02 Август 2023
5245Ўзбекистон кенг полосали (симли) интернет тезлиги рейтингида 24 поғона кўтарилди. Бу ҳақда “Cable.co.uk” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилда мазкур рейтингда Ўзбекистон 155-ўринда қайд этилган бўлса, 2023 йилда 24 поғона юқорилаб 131-ўринни эгаллаган.
Бу орқали Ўзбекистон қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонни ортда қолдирган. Хусусан, рўйхатда Қирғизистон 142- ўрин, Қозоғистон 155- ўрин, Туркманистон 206-ўрин, Тожикистон 214-ўриндан жой олган.
Шунингдек, дунё бўйича Афғонистон (1,71 Мбит/с), Яман (1,79 Мбит/с), Сурия (2,30 Мбит/с), Шарқий Тимор (2,50 Мбит/с) ва Экваториал Гвинея (2,70 Мбит/с) каби давлатлар интернет тезлиги энг паст бўлган давлатлар рўйхатига кирган.
Пастки бешликдан иккитаси Осиёда, иккитаси Яқин Шарқда ва биттаси Африканинг Саҳрои Кабирида жойлашган. Бу мамлакатларда тармоқ инфратузилмаси яхши ривожланмаган ва аҳолиси рақамли хизматлардан кам фойдаланади.
Шу билан бирга, Жерси ороли (264,52 Мбит/с), Лихтенштейн(246,76 Мбит/с), Макао(231,40 Мбит/с), Исландия (229,35 Мбит/с) ва Гибралтар (206,27 Мбит/с) дунёдаги энг тез интернетга эга ҳудудлар ҳисобланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь