Ўзбекистонда илк бор қанча педофил жавобгарликка тортилгани очиқланди

Жамият

image

2023 йилнинг ўтган олти ойи давомида Ўзбекистонда вояга етмаган болаларга нисбатан содир этган жинсий зўравонлик жинояти учун 257 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди. 

Келтирилишича, 2023 йилнинг биринчи яримида 257 нафар шахсга нисбатан жинсий эркка қарши қатор жиноятлари учун Жиноят кодексининг турли моддалари билан жиноят иши очилган.

Хусусан:

  • 15 нафар шахс 14 ёшга етмаган шахснинг номусига теккани, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилгани учун (Жиноят кодекси 118-моддаси 4-қисми);
  • 44 нафар шахс 14 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиргани учун (Жиноят кодекси 119-моддаси 4-қисми) (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш);
  • 163 нафар шахс 16 ёшга етмаган шахснинг номусига теккани учун (Жиноят кодекси 128-модда) (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш);
  • 35 нафар шахс 16 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиргани учун (Жиноят кодекси 129-модда) суд қилинган.

Маълумот учун, сўнгги маълумотларга қараганда Ўзбекистонда 14 ёшгача бўлган болалар сони 10,5 млндан зиёдни ташкил этмоқда. Статистикага кўра, 2022 йилга келиб болаларга нисбатан жинсий эксплуатация ва зўравонликнинг олдини олиш халқаро индексида Ўзбекистон олдинги йилга нисбатан 7 поғонага пастлаган, яъни 59 давлат ичидан 58-ўриндан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

педофил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг