Ўзбекистонда “ГАИ”ларни фото ва видеога олиш тақиқланмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлиги Йўл-патруль хизмати ходимларини фото ва видеотасвирга олишни тақиқлашмоқчи. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида шундай ўзгартириш назарда тутилган.

Лойиҳага кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди 6-хатбоши билан тўлдирилади.

Ўзгартириш натижасида йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда қуйидагиларга мажбур бўлади:

  • ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик;
  • йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиси ҳамда ЙПХ ходими ўртасидаги ўзаро муносабатга халақит бермаслиги шарт.

Шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.

Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 29 мартигача давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ

Баҳолаганлар

697

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made