Ўзбекистонда фойдаланилган вакциналар дозаси 1,5 млндан ошди
Жамият
−
21 Май 2021
2487Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмлаш бошлангандан бери 1,5 миллион доза вакцинадан фойдаланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 20 майда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 49 930 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 14615 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 35315 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатда жами 1 млн 512 421 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1 млн 154 313 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 358 108 нафарни ташкил қилди.
20 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (7810 доза);
- Наманган вилояти (6011 доза);
- Андижон вилояти (5491 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича 8 та ҳудуд пешқадамлик қилиб, эмлашлар сони:
- Фарғона вилоятида 204065 доза;
- Андижон вилоятида 189110 доза;
- Наманган вилоятида 168835 доза;
- Самарқанд вилоятида 149560 доза;
- Қашқадарё вилоятида 110870 доза;
- Тошкент шаҳрида 110481 доза;
- Сурхондарё вилоятида 108063;
- Тошкент вилоятида 101731 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023