Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилмоқда?
Бу қизиқ
−
22 Март 2023
20210Ўзбекистонда охирги икки ойда энг кўп Damas автомобили ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-февраль ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони қуйидагиларни ташкил қилади:
- Cobalt - 7 673 дона;
- Lacetti-Gentra - 5 174 дона;
- Damas - 9 436 дона;
- Nexia T-250 - 467 дона;
- Tracker - 1 087 дона;
- Onix - 112 дона;
- Махсус енгил автомобиллар - 3 755 дона.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани хабар берилган эди.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси