Ўзбекистонда эмланганлар 1 млн нафардан ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда жами 1 миллион 46 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, эмланган фуқаролар сони 1 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 6 май куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 37 158 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 23979 нафарни;
  • 2-босқичда эмланганлар 13179 нафарни ташкил қилди.

Шу тариқа айни кунгача Ўзбекистонда жами 1 046 668 доза вакцинадан фойдаланилди.  

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 1000956 нафарни;
  • 2-босқичда эмланганлар 45712 нафарни ташкил қилди.

6 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Андижон вилояти (8532 доза);
  • Наманган вилояти (5390 доза);  
  • Қашқадарё вилояти (3661 доза) банд қилди. 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:

  • Фарғона вилоятида 129 565 доза;
  • Андижон вилоятида 126 625 доза;
  • Наманган вилоятида 113 950 доза;
  • Самарқанд вилоятида 101 859 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вакцина

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг