Ўзбекистонда электромобиль импорти 5,4 баравар ошди

Жамият 3976
image

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 13,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 455 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.

2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

•    Хитой – 426 та;
•    Германия – 13 та;
•    Гонконг – 7 та;
•    БАА – 3 та;
•    Эстония – 2 та;
•    АҚШ – 1 та;
•    Канада – 1 та.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 112
Рейтинг: 3
t
×