Ўзбекистонда чигирткалар қанча майдонга тарқалгани аниқланди
Жамият
−
03 Июнь 2020
17870Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткаларга қарши чоралар кучайтирмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткаларни кириб келишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилда зарарли чигирткаларни Республика ҳудудига кириб келишини олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, бугунги кунда Республика бўйича зарарли чигирткаларни 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар захираси яратилган.
Ушбу тадбирларга 500 дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.
Яна бир муҳим жиҳат бу каби амаллар қўшни давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Жумладан, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон Республикалари шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудига чигирткалар ёпирилиши ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилган эди.