Ўзбекистон ҳудудига чигирткалар ёпирилиши ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Жамият

image

Зарарли чигирткаларни Ўзбекистондаги 122,2 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланган. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий муносабатда билдириб ўтди.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан чигирткалар ёпирилиб кириб келгани ҳақида турли хабарлар тарқамоқда. Айни карантин ва об-ҳавонинг инжиқликлари сабаб қишлоқ хўжалигига таъсир ўтказиши айтилмоқда. Ана шундай шароитда зарарли ҳашаротлар экинзорларга жиддий зарар етказиши мумкин.

“Бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларни 122,2 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 112 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Жумладан, Қашқадарё вилоятида 38,1 минг гектарда, Сурхондарёда 31 минг гектар, Жиззахда 23 минг гектар, Самарқандда 7,7 минг гектар, Тошкентда 6,1 минг гектар, Навоийда 5,1 минг гектар, Фарғонада 754 гектар, Сирдарёда 177 гектар, Бухорода 66 гектар ва Андижон вилоятида 40 гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди“, дейилади баёнотда.

Маълум қилинишича, зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловларни ўтказишга зарур техникалар билан таъминланган. Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 320,6 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар ва 211 минг гектарни таъминлайдиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари захираси яратилган.

Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида зарарли чигирткаларга қарши ишловлар май ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошланиши таъкидланган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Қишлоқ хўжалиги Чигиртка

Баҳолаганлар

921

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг