Ўзбекистонда чет эл фуқароларига яшаш учун рухсатнома бериш муддати қисқарди
Жамият
−
11 Январь 2023
8577Эндиликда чет эл фуқароларига Ўзбекистон ҳудудларида яшаш учун рухсатнома бериш 68 иш куни ичида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатномаларни кўриб чиқиш ва беришнинг умумий муддати Қорақалпоғистон ҳудудида ва бошқа вилоятларда 98 иш кунидан 68 иш кунигача, кўриб чиқиш босқичлари эса 10 иш кунидан 8 иш кунигача қисқартирилган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида эса 128 иш кунидан 68 иш кунигача, кўриб чиқиш босқичлари эса 11 иш кунидан 8 иш кунигача қисқарган.
Шунингдек, қарорда яшаш учун рухсатнома олиш учун аризаларни онлайн тизим орқали кўриб чиқиш ҳам назарда тутилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь