Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланди
Жамият
−
28 Апрель 2022
7672Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш тўғрисидаги қарорни бекор қилинди. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.
Қайд этилишча, фармон билан 2019 йил 4 декабрдаги фармонда келтирилган, “2021 йил 1 январдан бошлаб халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш ҳақида”ги қисми бекор қилинган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини реклама қилаётган 10 дан ортиқ сайтга кириш чекланган эди.
Бундан ташқари, 2021 йил сентябрь ойида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти букмекерлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қилганди.
LiveБарчаси