Ўзбекистонда бугуннинг ўзида 121 нафар бемор соғайди

Жамият

image

Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида 58 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

"Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 57 нафар, Андижон вилоятида эса 1 нафар, жами 58 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди", дейилади хабарда.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1790 нафарга етди. Андижон вилоятида соғайганлар эса 178 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 3 нафарни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, бугун 121 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3758 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг