Ўзбекистонда бола ўғрилари пайдо бўлдими? ИИВ расмий баёнот берди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Республика ИИВ Матбуот хизмати мазкур маълумотларга расмий муносабат билдирди.

Вазирликнинг таъкидлашича, бундай хабарлар ёлғон.

“Ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқдир. Шунингдек, Юртимиз бўйлаб ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноий гуруҳлар пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ”, дейилади ИИВ Матбуот хизмати берган маълумотда.

Маълум қилинишича, ИИВ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима уйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда. 

“Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлиб қолманг”, дейилади ИИВ мурожаатида. 

Бу борада бирор-бир маълумотга эга шахслардан Ички ишлар органлари билан боғланиб, уни аниқлаштириб олиш сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ бола ўғриси

Баҳолаганлар

779

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг