Ўзбекистонда БМТ доирасидаги йирик халқаро конференция бўлиб ўтади

Жамият

image

Айни кунларда Италия пойтахти Рим шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) 41-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия олдидан бўлиб ўтган учрашувларда Ташкилотнинг Европа учун 32-ҳудудий конференцияси Ўзбекистонда ўтказилишига доир ташаббус ФАО ҳамда 51 та Европа ва Осиё мамлакатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлари томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мазкур ҳудудий конференция 2020 йилнинг 5-7 май кунлари Ўзбекистонда, Марказий Осиё давлатларида орасида илк маротаба ўтказилади. ФАОнинг стратегик мақсадлари очликка қарши кураш, қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчиликнинг ҳосилдорлик ва барқарорлигини ошириш, қишлоқ ҳудудларида қашшоқликни камайтиришга ҳисса қўшишдир.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация турли мамлакатлар, жумладан, Хитой, Миср, Корея, Украина, Қозоғистон, АҚШ, Чили сингари мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари ва бошқа расмий доира вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТ ФАО

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг